Ўзбекистон ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасидаги дипломатик муносабатларга 25 йил тўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Қироли Абдулла II ибн Ҳусайн 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.