...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни кузатгач, Самарқанддаги лойиҳалар билан танишди


18:02, 18.08.2018 Жамият
 4 114

Қарийб 14 гектар майдонда “Samarkand city” бунёд этиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортиида Имомали Раҳмонни кузатиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев 18 август куни Самарқандда шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар бермоқда.
 
Маълумки, Амир Темур кўчасининг икки ёнида қарийб 14 гектар майдонда “Samarkand city” бунёд этиш режалаштирилган. 2017-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Самарқанднинг туристик салоҳиятини замон талаблари даражасига кўтаришга қаратилган. Бугунги кунда хорижлик инвесторлар жалб этилиб, бир нечта шартнома ва битимлар имзоланган.


 
“Самарқанднинг тарихий қадамжолари ҳисобига “Samarkand city” замонавий туризм маркази бўлади. Дунёда нимаики хизмат турлари бўлса, бу ерда мухайё бўлиши керак. Бу ердаги иншоот ва кўнгилочар масканлар мунтазам ишлаши, харажатни оқлаб, даромад келтириши зарур”, деган Шавкат Мирзиёев.
 
Президент Самарқанд шаҳри Бош режасини хорижлик мутахассислар билан биргаликда лойиҳалаштириш, катта меҳмонхоналар билан бирга сайёҳлар учун кичик-кичик отеллар ҳам бунёд этиш зарурлигини таъкидлади.
 
“Самарқандда йўллар, бинолар, транспорт инфратузилмаси, ўриндиқларгача – ҳамма-ҳаммаси чуқур ўйланиши, инсонлар учун қулай бўлиши лозим”, деган давлат раҳбари.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Samarkand city туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар