Эронда содир бўлган кучли зилзила икки юздан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.
Аввалроқ, 12 ноябрь куни Эроннинг Ироқ билан чегара ҳудудида кучли зилзила содир бўлгани ва ер силкиниши 7,2 магнитудада юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
Дастлаб Эронда зилзила оқибатида 141 киши қурбон бўлганлиги, Ироқда эса қурбонлар сони 6 кишига етганлиги хабар берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонларининг сони 200 кишидан ортган. Бундан ташқари, мингдан ортиқ кишилар жабрлангани хабар қилинмоқда.