Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини, улар қандай шакл ва мазмунда бўлишидан қатъи назар, кескин қоралайди.
“Эроннинг парламент биносида ҳамда Оятулло Ҳомейний мақбарасида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, дейилади Президент мактубида.
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини, улар қандай шакл ва мазмунда бўлишидан қатъи назар, кескин қоралашини ҳамда мазкур балога қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.
“Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Эрон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади мактубда.