...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШ президентлигига сайлангани билан табриклади


21:28, 10.11.2016 Жамият
 3 894

АҚШ президенти сайловида кутилмаганда ғолибликни қўлга киритган Дональд Трамп бутун дунё мамлакатлари раҳбарларидан табрикларни қабул қилмоқда.

АҚШ президенти сайловида кутилмаганда ғолибликни қўлга киритган Дональд Трамп бутун дунё мамлакатлари раҳбарларидан табрикларни қабул қилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам 10 ноябрь куни Дональд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайлангани муносабати билан табриклади. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон раҳбари АҚШ билан стратегик шерикчилик муносабатларининг барқарор ривожланаётганини таъкидлади.
 
Жорий йилда Америка Қўшма Штатлари томонидан Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эътироф этилганига 25 йил бўлади.  Ўтган давр мобайнида қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг мустаҳкам пойдевори қурилди.
 
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга соғлик-саломатлик ва масъулиятли лавозимда улкан муваффақиятлар,  бутун АҚШ халқига эса тинчлик,  осойишталик ва тараққиёт тилади.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп Табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар