...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюрди


18:11, 01.06.2018 Жамият
 3 664

Президент мамлакатдаги барча кўприкларни таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди. Бу хақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Кўприкнинг умумий узунлиги 676 метр, кенглиги 24 метрдан зиёд бўлади. Транспортлар 6 қаторда ҳаракатланади.
 
Ушбу кўприк “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” корхонаси томонидан қурилмоқда.
 
Бугунги кунда устунларга темир-бетон плиталар ётқизилиб, йўлгача бўлган оралиқ шағал билан тўлдирилмоқда. Ҳар бири 124 метр бўлган иккита пиёдалар эстакадаси қурилиши давом этмоқда.
 
Шу ерда янги кўприклар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш борасидаги ишлар тақдимоти ўтказилди. Тошкент шаҳрида яна ўн бешта жойда йўл ўтказгичлар қурилиши маълум қилинди.
 
Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча кўприкларни инвентаризациядан ўтказиш, уларни сақлаш ва режали таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.
 
Шу мақсадда, давлат раҳбари кўприкларни эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи тизим яратиш, бунга ихтисослашган кадрлар тайёрлаш ва замонавий қурилиш материалларини ўзлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар