Туркия делегациясининг ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа тузилмаларда учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.

Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги 1992 йилда, ривожланаётган давлатларга техник ёрдам кўрсатиш ва улар билан иқтисодий, савдо, техника, маданият, таълим ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш мақсадида тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро анжжуманда иштирок этган Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчини қабул қилган эди.