...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта ҳам сафарга чиқади


11:22, 12.03.2018 Жамият
 8 254

Тадбир доирасида ўтказиладиган концертда икки мамлакат санъаткорлари қатнашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий ҳафтада Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг ишчи учрашувида қатнашиш учун Қозоғистон Республикасига боради.
 
Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, 15 март куни бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари, Туркманистон томонидан эса мамлакат парламенти раиси А.Нурбердиева иштирок этади.
 
Ўша куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев ҳамда Нурсултон Назарбоев иштирокида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
 
Тадбир доирасида ўтказиладиган концертда икки мамлакат санъаткорлари қатнашади.
 
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2017 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йилда эса Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказишга келишиб олинганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар