
Шавкат Мирзиёев сайловда ғолиб бўлган Румен Рудевга табрик мактубини йўллади.
Мактубда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Болгария сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорлик суръатларини ошириш ва кенгайтириш учун ва кенг қулай имкониятларга эга.
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Румен Рудевнинг юқори лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мустаҳкам муносабатлар давлатлар ва халқлар манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланаши учун замин яратишига ишонч билдирган.