Умумий муҳокамаларнинг биринчи кунида 36 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари нутқ сўзлайди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев умумий ҳисобда 23 навбатда сўзга чиқиши маълум қилинган. Бироқ тушликдан сўнгги сессия иши Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 да бошланишини ҳамда Президент бешинчи навбатда сўзга чиқишини ҳисобга олиш муҳим.
Шавкат Мирзиёевдан олдин Мали, Монако, Польша ва Мирс мамлакатларининг раҳбарлари сўзга чиқиб, ҳар бири учун тахминан 15–20 дақиқадан ажратилган деб ҳисоблаганда бир ярим соатча вақт ўтиши мумкин. Ушбу хулосалардан келиб чиқиб, соат 16:30 атрофида Ўзбекистон Президенти сўзга чиқишини тахмин қилиш мумкин.
Нью-Йорк ва Тошкент вақти билан тафовут 9 соат эканини ҳисобга олиб Давлат раҳбарининг нутқ сўзлаш муддати Тошкент вақти билан 19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси, тахминан 2:00 ларга тўғри келади.
Шу билан бирга, айрим давлат раҳбарларининг нутқ учун ажратилган регламентдан ортиқроқ вақт чиқиш қилиши мумкинлиги ёки, аксинча, қисқа маъруза қилишларини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.