...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарини қабул қилди (видео)


21:32, 10.05.2017 Жамият
 2 701

Меҳмон Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев, адлия вазири М.Икромов, Бош прокурор И.Абдуллаев, ички ишлар вазири А.Азизов билан учрашди.

Жорий йилнинг 10-12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашган эди.

Шунингдек, Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов билан учрашувда БМТ ва Ўзбекистон ўртасида тенг ҳуқуқлиликка асосланган ҳамкорликка 2017 йил 2 мартда 25 йил тўлгани ўзига хос тарихий сана экани алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев, адлия вазири М.Икромов, Бош прокурор И.Абдуллаев, ички ишлар вазири А.Азизов билан учрашувларда Ўзбекистон билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ҳурматли меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Президент билан учрашув чоғида Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг тарихда илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар