Президентнинг ташрифи давомида мутасаддилар билан ҳам йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.
Ташрифни “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлаган давлат раҳбари айни дамда Бекободдаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилиб, ҳудуддаги “Металлург-мадад” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишмоқда.
Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида Бекобод шаҳри расмийлари ва ташкилотлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.