...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев АҚШга яна Алишер Усмоновнинг самолётида борадими?


09:05, 15.05.2018 Жамият
 13 399

Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Вашингтондаги “Эндрюс” аэропортига қўнади.

Бугун Ўзбекистон учун тарихий сана. Мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев 15 май куни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортдан АҚШга йўл олади. Президент Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп таклифига кўра, 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан Америкада бўлади. 

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик журналистлар, ОАВ ходимлари ва Президент Матбуот хизмати вакиллари аллақачон Вашингтонга бориб ўрнашган. 

Вашингтонда ташкил этилган Матбуот марказидан хабар қилишларича, 

Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Вашингтондаги “Эндрюс” аэропортига қўнади. Ўзбекистон раҳбарини АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олади. 

Бу ташрифга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий, деб баҳоламоқда. 

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга борган эди. Бироқ у вақтда қўшма штатлар раҳбари Дональд Трамп билан учрашмаган, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар муҳокама қилинмаган эди. Шу боис илк расмий ташрифдан кутилаётган натижалар жуда катта. 

Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида АҚШга амалга оширган ташрифи россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли самолётда бўлган эди. Бу галги парвоз қайси самолётда амалга оширилиши ҳозирча номаълум.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар