...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев АҚШ қўмондони билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


08:47, 27.04.2017 Жамият
 2 187

Афғонистонда юзага келаётган вазият ва ушбу мамлакатда тинчликка эришиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кеча, 26 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро манфаатли ва серқирра ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият ва ушбу мамлакатда тинчликка эришиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Жозеф Вотел Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон – Америка муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар