Давлат раҳбари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.