Президент музей экспонатлари билан танишиб, олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди.
Эл ичра “Боғишамол” номи билан ҳам машҳур мазкур истироҳат боғи Президент ташаббуси билан янада обод қилиниши, музей таъмирланиши ва фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган.
“Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз. Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтаи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент музей экспонатлари билан танишиб, олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди.
Маълумот учун, мазкур истироҳат боғи Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган. Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги сўлим маскан 357 гектар майдонни эгаллаган. Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи барпо этилган. Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей мамлакатимиздаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.