...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини “Боғи Бобур”дан бошлади


13:03, 02.06.2017 Жамият
 5 250

Президент музей экспонатлари билан танишиб, олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини “Боғи Бобур” истироҳат боғи билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Эл ичра “Боғишамол” номи билан ҳам машҳур мазкур истироҳат боғи Президент ташаббуси билан янада обод қилиниши, музей таъмирланиши ва фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган.
 
“Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз. Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтаи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент музей экспонатлари билан танишиб, олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлди.
 
Маълумот учун, мазкур истироҳат боғи Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган. Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги сўлим маскан 357 гектар майдонни эгаллаган. Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи барпо этилган. Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей мамлакатимиздаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Боғи Бобур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар