...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлади


09:50, 30.08.2018 Жамият
 4 670

Президентнинг орден билан тақдирлаш тўғрисидаги фармони имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усманов Бурҳоновични “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш ҳақида фармонни имзолади. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
 
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурҳонович “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри, 2018 йил 29 август

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алишер Усмонов Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар