...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Александр Ткачевни қабул қилди


08:57, 26.09.2017 Жамият
 1 959

Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон–Россия муносабатлари муносабатлари ривожланаётган даврда қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳозирги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолди.
 
Шу муносабат билан кеча, 25 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг топшириғига асосан Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистонга амалий ташриф билан ташриф буюрди.
 
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Александр Ткачевни қабул қилди.
 
Давлат раҳбари юқори ва олий даражадаги мунтазам учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг изчил ривожланиши ва янада мустаҳкамланишига, турли соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилганини қайд этди.
 
Хабарда Ўзбекистон ва Россия ўртасида яратилган “яшил йўлак” доирасида Россия бозорига етказиб берилаётган ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг тури ва ҳажми кенгаяётгани айтилган. Россия ташкилот ва компаниялари ҳар йили Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида фаол иштирок этиб, сентябрь ойида ўтказилган кўргазма якунида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган экспорт шартномалари имзоланди.
 
Интенсив боғдорчилик, иссиқхоналар хўжалиги, чорвачиликни ривожлантириш, селекция ва уруғчилик соҳалари ривожлантирилмоқда. Икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани айтилди.
 
Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмини ошириш учун қулай шароитлар яратиш ва замонавий савдо-логистика инфратузилмасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Аграр соҳада кооперацияни кучайтириш ва қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, уруғлик ва ветеринария препаратлари тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди. Малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Александр Ткачев Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар