Афғонистон президенти Ашраф Ғани шунингдек, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф уюштирди.
Ашраф Ғани кеча, 5 декабрь куни Тошкентдаги мустақиллик майдонига борди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўл қўйди.
Сўнгра, Афғонистон раҳбари Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ҳам ташриф буюрди.
Кеча, 5 декабрь куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани шунингдек, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ҳам борди.
Меҳмонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди.
Мазкур ташриф якунида икки томонлама дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона Isuzu русумли автобус ва New Holland маркали 3 та трактор Афғонистонга тақдим этилди.