Афғонистонда кучли терактлар натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлган эди.
Муҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари,
Афғонистоннинг пойтахти Қобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлари натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Тошкент шаҳри
22 октябрь
Аввалроқ, Афғонистонда сўнгги 2 кун ичида 100 дан ортиқ одам теракт қурбони бўлгани ҳақида айтиб ўтган эдик.