...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев 8-10 июнь кунлари Хитойда бўлади


10:17, 07.06.2018 Жамият
 1 994

Давлат раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.
 
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари илк бор Ҳиндистон ва Покистоннинг тўла ҳуқуқли аъзо сифатидаги иштирокида йиғиладилар, ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама кооперациянинг бошқа жиҳатларини муҳокама қиладилар.
 
Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
 
Фикр алмашувлардан сўнг 2018-2019 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат тўғрисида қарор қабул қилиш, кейинги уч йиллик даврга ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодларни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
 
Давлат раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама қатор учрашув ва музокаралар ўтказади, дея ёзган ЎзА.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар