...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Газпром” раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?


08:39, 30.03.2017 Жамият
 2 163

Президент икки мамлакат ўртасида нефть-газ соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксак даражада ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистонда нефть-газ соҳасини ривожлантириш, жумладан, 2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
 
Бу ҳақда кеча, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг “Газпром” компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер билан учрашув чоғида мунозара олиб борди.


 
Россиянинг ушбу компанияси билан ҳамкорликда Устюртда ўтказилган кенг кўламли геология-қидирув тадқиқотлари натижасида “Жел” газ конденсати кони очилди. “Шахпахти” кони биргаликда ўзлаштирилмоқда. Ҳозиргача у ердан 3,5 миллиард куб метр газ қазиб олинган.
 
Бундан ташқари, “Газпром” Ҳисор ҳудудида конларни ўрганиш ва ўзлаштириш, қўшимча нефть газларини утилизация қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг тармоқдаги етакчи лойиҳа институти бўлган “ЎзЛИТИнефтгаз” фаолиятини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳам иштирок этмоқда.
 
Мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
“Газпром” компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алексей Миллер Газпром 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар