...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Сиёсий партияларда “бу – Ҳукуматнинг иши” деган қараш ҳамон мавжуд”


18:24, 14.07.2017 Жамият
 1 908

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида сиёсий партияларнинг дастурлари янгилаб борилмаётганини таъкидлаб ўтди.

 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 12 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партияларнинг дастурлари янгилаб борилмаётганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегиясини ривожлантириш жараёнида 500 дан ортиқ қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда сиёсий партиялар фаоллиги сезилмаётгани қўшимча қилинди.
 
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев “Шуни қайд этиш керакки, сиёсий партияларда аксарият ҳолларда ўткир ва оғир муаммоларнинг ечими устида ишлаш ўрнига, “озгина вақт ўтса, бу масала ўзи ҳал бўлади”, “бу – Ҳукуматнинг иши”, деган қарашлар, “сен – менга тегма, мен – сенга тегмайман”, деган эскича кайфият ҳам йўқ эмас”лиги хусусида аччиқ ҳақиқатларни айтиб ўтди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сиёсий партиялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар