Ўзбекистон ва Россия космосни ўрганиш бўйича келишув тузди.
“Яқин келажакда рус космик кемасида Ўзбекистон фуқароси учиши мумкинлигини инкор қилмайман”, деган Мирзиёев.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Жиззахдаги Суффа платосида қудратли радиотелескоп қуриш бўйича қўшма лойиҳа имзоланганини қўшимча қилди.
“Бугун биз йўл харитасини қабул қилдик”, деган Ўзбекистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида 20 млрд доллардан ортиқ қийматга эга келишувлар тузилди.