...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Ўзбегим отлари” от заводи фаолияти билан танишди


16:05, 21.07.2017 Жамият
 3 780

От заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводи фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
“Ўзбегим отлари” от заводи 1992 йил ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтика тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Ахалтика зотли отлар бундан беш минг йил муқаддам пайдо бўлган. У Осиё халқларининг ёзма манбаларида само тулпорлари, арғумоқ, учқур айғирлар, дея таърифланган. Тошбитиклар, қояларда сақланиб қолган суратларнинг гувоҳлик беришича, Ахалтика арғумоқлари қадимда ҳозирги Фарғона водийси, Хоразм вилояти ҳудудларида учраган. Айни пайтда мазкур турнинг катта қисми Туркманистон ҳиссасига тўғри келади.
 
Бугунги кунда “Ўзбегим отлари” заводида 300 га яқин от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтика зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор.
 
“Ўзбегим отлари” заводида Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан совға қилинган “Дўстхон” лақабли зотдор от йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
 
От заводи ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти От заводи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар