...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Камолот” ўрнида тузилган ташкилотга раис тайинлади


18:11, 30.06.2017 Жамият
 8 583

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қурултойи ўз ишини якунлади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қурултойи ўз ишини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
 
Қурултой якунида Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲ ўрнида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқига Қаҳрамон Қуронбоевни раис этиб сайлаш таклифини берди. Делегатлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди, дея хабар берди ишончли манбаларимиз.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий-кадрлар маласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
 
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
 
Қаҳрамон Қуронбоев бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон миллий университети, “Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясида фаолият юритган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Камолот Қурултой Ёшлар Қаҳрамон Қуронбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар