...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Камолот” мўрт ва заиф бир тузилмага айланиб қолганди


11:20, 01.07.2017 Жамият
 2 954

“Камолот” фаолиятидаги бундай камчиликларнинг албатта объектив ва субъектив сабаблари бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ҳамма нарсага жавоб берадиган ва айни пайтда ҳеч нарсага жавоб бермайдиган, мўрт ва заиф бир тузилмага айланиб қолганини таъкидлади.
 
“Камолот” фаолиятидаги бундай камчиликларнинг, албатта, объектив ва субъектив сабаблари бор.
 
Объектив сабаблар шундан иборатки, биз ўз вақтида “Камолот”ни жамоат ташкилоти сифатида тузиб, лекин ундан катта бир вазирлик вазифасини талаб қила бошладик. Унга жуда кенг, улкан вазифаларни топширдиг-у, аммо уларни бажариш учун зарур ҳуқуқий ва амалий ваколатлар, тегишли имконият ва имтиёзлар яратиб бериш ҳақида, афсуски, етарлича бош қотирмадик.
 
Оқибатда “Камолот” ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ҳамма нарсага жавоб берадиган ва айни пайтда ҳеч нарсага жавоб бермайдиган, мўрт ва заиф бир тузилмага айланиб қолганини бугун қанчалик оғир бўлмасин, эътироф этишимиз керак”, деди Президент “Камолот” ЁИҲ қурултойида сўзлаган нутқида.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Камолот қурултой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар