Жарима пули бекор қилинади ва офицерлар ушбу оиладан кечирим сўрайдилар.
Қизнинг отаси Андре Спайсернинг айтишича, назоратчилар уни жаримага тортишганини эшитган қизалоқнинг кўзи ёшга тўлган. Қизалоқ “Lovebox” рақс фестивали мухлислари учун уйида тайёрланган шарбатни сотаётган вақтида танбеҳ эшитган.
4 нафар офицер қизнинг ёнига келиб, лимонад сотиладиган жой ва шароит техник талабларга жавоб бермаслигини айтишган ва уни жаримага тортишган.
Офицерлар билан суҳбатдан сўнг, қизалоқ йиғлаб, отасига “Дада, мен ёмон иш қилдим. Мен қаердадир хато қилдим”, деган. Андре Спайсер бўлиб ўтган воқеа ҳақида “Daily Telegraph”га ёзган. Бу воқеадан хабар топган фойдаланувчилар минглаб изоҳлар қолдиришди. Бу хабарни интернет бўйлаб тарқатишди. Улар офицерларни нотўғри ҳаракат қилганликда айблашди.
Маҳаллий мансабдорларнинг хабар қилишича, жарима пули бекор қилинади ва офицерлар ушбу оиладан кечирим сўрайдилар.