Мазкур “Диснейленд” дунёда еттинчи бўлди.
Бир неча ўнлаб музокаралар, беш йиллик қурилиш ишлари ва ҳафталаб ўтказилган синовлардан сўнг Хитойнинг Шанхай шаҳрида “Диснейленд” очилди. Бу ҳақда “ABC News” ёзмоқда.
Очилиш маросими Дисней мултфильмларидан бири “Совуқ кўнгил”даги “Let it go” қўшиғи билан бошланди. Мазкур қўшиқ мусиқасини хитойлик пианиночи Лан Лан ижро этди. Бундан ташқари, мажмуанинг очилиши учун махсус басталанган “Ignite the Dreamer Within” мусиқаси ва бошқа қўшиқлар янгради.
Эксперларнинг сўзларига кўра, Шанхай “Диснейленд”и дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган боғ бўлиши мумкин ва бу ерга йилига 15 миллион одам ташриф буюради.
Шанхай “Диснейленд”и минг акр ҳудудни қамраб олган.
Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб олтита шаҳарда “Диснейленд” бор, Шанхайдаги эса еттинчи бўлди.

Руслан Сулаймонов