“The Independent” жорий йилнинг март ойида босма нашрдан воз кечган эди.
“Йўқ, бу ҳақда фақат “The Guardian” газетаси ёзди. У бизнинг газета сотилишини жуда хоҳлайди, лекин биз сотмаймиз. Бизнинг газета дунёда биринчилардан бўлиб тўлиқ “digital” бўлди”, дейди Лебедов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Буюк Британиянинг “The Independent” газетаси босма нашрдан воз кечган эди. Мазкур газетанинг сўнгги сони 26 март, шанба куни чиқарилган. Ҳозирда нашрнинг фақат интернет сайти иш олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида “The Independent”га 1986 йилда Андреас Виттам Смит бошчилигидаги журналистлар гуруҳи асос солган. Кейинчалик мазкур газета қошида 1990 йилдан “The Independent on Sunday” нашри чоп этила бошланди.
Газета 2009 йилдан буён Лебедовлар оиласига тегишли ҳисобланади. Мазкур оила Лондондаги маҳаллий телевидение ва “The Evening Standard” газетасига ҳам эгалик қилади. Ўз вақтида “The Independent”нинг адади 400 минг нусхага етган.