...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонга машҳур “The Independent” газетасининг фаолиятига нуқта қўйилди


00:40, 29.03.2016 Олам
 2 668

Газетага 2009 йилдан буён россиялик миллиардер эгалик қиларди.

Британиянинг “The Independent” газетаси ўзининг сўнгги сонини чоп этди. Энди газетанинг фақат интернет сайти иш олиб боради, дея “Skynews” хабар берди.

Газетанинг нашр этилишига сабаб, унинг тиражи 40 мингга тушиб қолган. Нашр эгалари, Александр ва Евгений Лебедов олдинроқ “The Independent” ва “The Independent on Sunday” газеталарини чоп этиш тўхтатилиши ҳақида айтган эдилар, дейилади хабарда.

“The Independent”га 1986 йилда Андреас Виттам Смит бошчилигидаги журналистлар гуруҳи асос солган. Кейинчали мазкур газета қошида1990 йилдан “The Independent on Sunday” нашри чоп этила бошланди.

Газета 2009 йилдан буён Лебедовлар оиласига тегишли ҳисобланади. Мазкур оила Лондондаги маҳаллий ТВ станция ва “The Evening Standard” газетасига ҳам эгалик қилади. Ўз вақтида “The Independent”нинг адади 400 минг нусхага етган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:The Independent 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!