...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда тўхтовсиз ёғган жала оқибатида 13 киши вафот этди


13:57, 16.06.2016 Олам
 2 498

Хитойда давом этаёган жала оқибатида минглаб оилалар бошпанасиз қолди. Одамлар ўз уйини ташлаб, хавфсиз ҳудудлардан қўним топмоқда.

Сўнгги бир неча кун ичида Хитой жанубидаги Цзянси, Гуйчжоу, Хунань, Гуандун ва Гуанси-Чжуан автоном туманларида ёғган кучли жала 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради ТАСС.

Цзянси провинциясида 3 киши вафот этди. 21 минг киши эвакуация қилинди. Улардан 10 мингдан ортиғи шошилинч ёрдамга муҳтож. Хунань провинциясидаги дарёлар тошиб, қишлоқдаги уйларни ювиб кетмоқда.

Хэншань уездида ҳам 3 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ўпирилган уй остида қолиб вафот этди.

Лунхуэй уездидаги 530дан зиёд уй вайрон бўлган. Шу сабабли айни ҳудуддаги 12 минг киши хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Чжучжоуда ичимлик суви ҳавзасига катта зарар етгани сабабли, уни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда ҳам аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

Гуанси-Чжуан автоном туманида 1 киши бино остида қолиб, вафот этди. 754та уй вайронага айланган.

Цзиньпин уездида 5 киши вафот этди, 4 киши бедарак йўқолган.

Ҳозирда ҳукумат томонидан жала оқибатида зарар кўрган аҳолига ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Жала Талофат Фавқулодда вазиятлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!