Шавкат Мирзиёев аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қарор қабул қилди.
Валюта ислоҳотлари жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи алоҳида ўрин тутади. Ушбу даврда кам таъминланган аҳоли қатламини ҳимоя қилувчи норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши социал йўналтирилган давлат сиёсатининг асосий бўғинидир.
12 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш чоралари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ушбу қарорда озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларига қўйилган нархларни ошишини олдини олиш ва божхона ставкаларини янада оптималлаштириш кўзда тутилган.
15 сентябрдан кукун шаклидаги шакарқамиш ва лавлагидан олинадиган шакар маҳсулотлари ҳамда кимёвий тоза сахароза яримтайёр маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорига олиб кириш учун божхона тўловларига ноль ставкаси ўрнатилди.
ТН ВЭД – 1701 кодли товарлар божхона божидан озод этилиб, ТН ВЭД – 1701 91 00 ва 1701 99 кодли акциз солиғи олинадиган импорт товарларидан акциз солиғи олинмайди.

Зоҳиршоҳ Жўраев