“С” гуруҳида Перу ва Дания терма жамоалари беллашди.
Учрашув бошидан Жанубий америкаликлар бироз ташаббусга эга бўлиб, кўпроқ вазият яратдилар.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида бош ҳакам такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, Дания дарвозасига пенальти белгилади. Аммо Куэва уни аниқ амалга ошира олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам Перу устунлиги сезилиб турди. Бироқ, Дания қарши ҳужумларнинг биридан унумли фойдаланиб қолди. 59-дақиқада Поульсен дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Перуликлар ўйин охирига қадар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча вазиятларга эга бўлишди, аммо Дания ғалабани сақлаб қолди. Шу тариқа, “С” гуруҳида биринчи тур учрашувлар якунига етди.
ЖЧ-2018, “С” гуруҳи.
Перу – Дания 0:1
Саранск, “Мордовия Арена”
Гол: Поульсен (59).
Перу – Гальесе, Родригес, Трауко, Адвинкула, Рамос, Флорес (Герреро, 62), Тапия (Акино, 87), Каррильо, Куэва, Фарфан (Руидиас, 85), Йотун.
Дания – Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен (Йоргенсен, 81), Квист (Шоне, 36), Дилэйни, Эриксен, Систо (Брэйтуэйт, 67), Йоргенсен, Поульсен.
Огоҳлантиришлар: Тапия (38), Дилэйни (86).
v