...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёр қабул Шайхонтоҳурда. Бу ерда ҳам мурожаатлар беэътибор қолган


18:49, 22.04.2017 Жамият
 3 305

Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 15 978 та мурожаат келиб тушган.

Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Президентнинг Тошкент шаҳри ва Шайхонтохур туманидаги Халқ қабулхоналари томонидан пойтахтимиз аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, Тошкент туманлари ҳокимликлари масъул ходимлари, фуқаролар иштирок этди.

Таҳлил натижаларига кўра, бугунги кунга келиб Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 15 978 та мурожаат келиб тушган. Соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисмини уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг тамирга мухтожлиги юзасидан масаласи бўйича 3 624 та мурожаат (22,7%), банк-молия ва солиққа тортиш масалалари бўйича 1 525 та мурожаат (9,5%), моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 1 054 та мурожаат (6,6%), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 896 та мурожаат (5,6%), меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 710 та мурожаат (4,4%), ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 561 та мурожаатлар (3,5%) ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 6 625 таси Шайхонтоҳур туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, уларнинг 6 441 таси жисмоний шахслардан ҳамда 184 таси юридик шахслардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 5 510 таси (83,2%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 115 та (16,8%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида. Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 4 864 таси муддати бузилган ҳолда жавоб хати берилган.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида жами 447 та муддати ўтган мурожаат мавжуд бўлиб, шундан 178 таси 2016 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, 269 таси эса жорий йилнинг январь, февраль ва март ойларида келиб келиб тушган. Мазкур мурожаатлар қонунда белгиланган ижро муддатларида кўриб чиқилмасдан келинмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Сайёр қабул Шайхонтоҳур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

AA
22:41 22.04.2017

Xalq qabulxonalari sayyor qabullar xam ko'z bo'yamachilik. Xammasi nomiga odamlarni aldash. Balki vijdonlisi bordir. Lekin ishonmayman ularga. Shuncha murojaat qildim foydasiz o'aib xam o'ylab xam utirmaydi. Insof va vijdon yo'q ularda. Devondagi S.Nurmatovga, senatdagi B.Matmurodovga, Davlat maslaxatchisi urinbosari M.Usmonovga va boshqalarga shaxsan qabuliga kirib ariza yozdim foydasiz. Tegishligicha yuboradi lekin ijrochi noinsof ikkichi savodsiz o'qimaydi. U lavozimiga noloyiq.Etarli isbotim bor!!!! (Meni chaqiringla yuragida o'ti bor, o'ziga ishongan jurnalist bo'lsa. Yordam beringlar)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар