
Шаҳзода Сауд бин Абдулазиз бин Мусаид бир неча шериклари билан қўлга олинган ва улар судгача озодликка чиқарилмаслиги қатъий белгиланган.
Қироллик буйруғига кўра, шаҳзода Сауд бин Абдулазиз бин Мусаид бир неча шериклари билан қўлга олинган ва улар судгача озодликка чиқарилмаслиги қатъий белгиланган.
Шаҳзоданинг қўлга олинишига ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеолар ва фотосуратлар сабаб бўлган. Унда акс этишича, шаҳзода шериклари билан биргаликда дуч келган тинч аҳолига ҳужум қилган, калтаклаган.
Қиролнинг бу ҳаракати орқали қонун барча учун тенг экани яна бир бор ўз тасдиғини топди, дейилади хориж ОАВларида.