...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонининг ан-Набави масжидида мудҳиш портлаш рўй берди


23:26, 04.07.2016 Олам
 13 675

Ушбу масжид ислом оламида Маккадаги муқаддас масжиддан кейинги ўринда туради.

Бугун, 4 июль куни Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набави масжидида кучли портлаш юз берди, деб ёзади ТАСС нашри.

Маълумотларга кўра, портлаш худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. У масжид ҳудудига кирган ва портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Портлаш содир бўлган жой яқинидаги бир неча машиналарга ҳам зарар етган. Ҳозирча, ушбу портлаш айнан қайси террористик гуруҳ томонидан амалга оширилгани маълум эмас.

Ал-Масжид ан-Набави масжиди ислом оламида Маккадаги муқаддас масжиддан кейинги, иккинчи ўринни эгаллайди.

Айтиш лозимки, кеча, 3 июль куни Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Жиддадаги АҚШ консуллиги ёнида юз берган терактни бартараф этишди.

Маълум бўлишича, танасига портловчи модда ўрнатилган эркак консулликка имкон қадар яқин келмоқчи бўлган, бироқ машиналар тўхташ жойидаги қўриқлаш хизмати томонидан пайқалган. Хавфсизлик хизмати вакиллари уни ўраб олишган, бироқ террорчи ўзини портлатишга улгурган.

Мадина шаҳридаги портлаш ҳақида батафсил кейинги мақолаларда ўқийсиз. “Qalampir.uz” сайтини кузатишда давом этинг.

Теглар:Саудия Арабистон ан-Набави масжид портлаш Мадина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!