Олдинроқ қирол саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган эди.
Хабарда айтилишича, воқеа Саудия Арабистонининг Ҳафр ал-Батин шаҳридаги ижро суди биносининг ёнида содир бўлган. Содир этилган қуролли ҳужум натижасида 10 киши яраланган.
Жиноятчи маҳалий полиция томонидан қўлга олинган. Унинг террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлиги текширилмоқда.
Полиция томонидан жиноятга доир суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан бир неча кун олдин Жиддадаги Саудия Арабистони қиролининг саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган эди.