...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида 68 йиллик тақиқ ўз кучини йўқотди


16:24, 24.06.2018 Олам
 5 963

Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз 2017 йилда сентябрь ойида ушбу тақиқни бекор қилишини эълон қилган эди.

Саудия Арабистонида автомобиль ҳайдашга рухсат берилди. Қўп йиллик тақиқни бекор қилувчи қирол фармони бугун, 24 июнь куни кучга кирди.
 
Саудиялик аёллар ижтимоий тармоқларга машина бошқарувидаги расмларини жойлашни бошлаб юбордилар. Улар бугунни – тарихий кун деб ҳисоблашмоқда.













 
Саудия қироллиги аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаган дунёдаги ягона мамлакат эди. Тақиқ 1950 йилдан бери амал қилган.
 
Шунингдек, 2013 йилда Саудия Арабистонида аёлларга ҳаттоки велосипед бошқариш ҳам тақиқлаб қўйилган эди.
 
Маълумот учун, Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз 2017 йилда сентябрь ойида ушбу тақиқни бекор қилишини эълон эди.
  Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!