Қўлга олинган шаҳзодалар ва мансабдорлар 5 юлдузли меҳмонхоналарда “сақланмоқда”.
Шунингдек, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосари ва бизнесменлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар бермоқда.
Қўлга олинган шаҳзодалар ва мансабдор шахслар 5 юлдузли меҳмонхоналарда “сақланмоқда”.
Улар орасида Яқин Шарқдаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган шаҳзода Ал-Валид бин Талал ҳам бўлиб, у аввал мамлакатнинг молия вазири бўлган.
Айрим манбаларда қайд этилишича, шаҳзодалардан бири қурол сотиш учун қонунга хилоф равишда шартнома имзолагани учун, яна бири катта миқдорда пулни ўзлаштирганлиги учун қўлга олинган.
Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Саудия Арабистони қироли Салмон Бен Абдулазиз ал-Сауд қарори билан ташкил этилган бўлиб, уни меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошқаради.
Қўмита шахсий терговлар олиб бориш, ҳибсга олиш, турли чекловлар қўйиш, банк пулларини музлатиш ва коррупция тизимидаги шу каби бошқа ҳуқуқларга эга. Экспертлар буни замонавий Саудия Арабистони учун “мисли кўрилмаган ҳаракат” деб атади.
“Reuters” агентлигининг хабар қилишича, Саудия Арабистони фонд бозоридаги нархлар оммавий ҳибсга олиш ҳаракатлари ортидан тушиб кетган.