...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистони ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди


09:19, 10.11.2017 Олам
 1 807

Ар-Риёд ва Бейрут муносабатлари кескинлашишда давом этмоқда.

Саудия Арабистони қироллик фуқароларини зудлик билан Ливан ҳудудини тарк этишга чақирди. Бунга Ливандаги нохуш вазият сабаб эканлиги кўрсатилган.
 
Саудия Арабистони ўз фуқароларидан Ливанга бормасликни ҳам сўради.
 
Бейрут ва Ар-Риёд ўртасидаги келишмовчилик Ливан Бош вазири Саад Харири Саудия Арабистонида бўлган вақтида истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилганидан сўнг бошланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси иш бошлаб, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бизнесменлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу билан бирга, Саудия Арабистони Бош прокурори Сауд ал-Мужиб қўлга олинган мансабдорлар иши юзасидан суриштирувларни бошлагани ҳақида маълумот берилган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Саудия Арабистони Ливан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!