Кеча, 9 ноябрь куни шаҳар марказидаги тўққиз қаватли уйнинг бир қисми қулаган. 28 нафар фуқаро яшайдиган 8 та хонадон...
Маҳаллий журналистларнинг хабар беришича, уйнинг бир қисми қулаши натижасида уч нафар киши ҳалок бўлган. Улардан бири болакай экани маълум қилинган.
Удмуртия Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, тўрт нафар шахс жабрланган. Уларнинг иккитаси ўсмирлар, 55 ёшли аёл ва ФВВ ходими экани қайд этилди.
Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, пайшанба, 9 ноябрь куни шаҳар марказидаги тўққиз қаватли уйнинг бир қисми қулаган. 28 нафар шахс яшайдиган 8 та хонадон қулаб тушган. Тахминларга кўра, газ портлаши оқибатида уйнинг кириш қисми қулаган.
Уйнинг бошқа аҳолиси кўчирилган бўлиб, қутқарувчилар уйнинг қулаган қисмида қутқарув ишларини олиб бораётганлари айтилган.
Уйнинг кейинги тақдири унда текширувлар ўтказилганидан кейингина аниқ бўлади.
Терговчилар қурилиш ишлари юзасидан жиноят иши қўзғатганликлари маълум қилинган.