Франция раҳбари дипломатни муборакбод этди ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.
Франция раҳбари Ўзбекистон президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан яна бир бор табриклаб, мамлакатга фаровонлик ҳамда барқарорлик тилади.
Макрон Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини ижобий баҳолади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдиргани ва бунга қўшган ҳиссаси учун республика раҳбарига миннатдорлик изҳор қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон президентининг Парижга режалаштирилган расмий ташрифи нафақат икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш, балки, айни пайтда мавжуд халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлади.
Маросим якунида давлат раҳбари дипломатни яна бир бор муборакбод этди ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.