ЙТҲда ҳалок бўлган 2 аёл ва 5 нафар эркак Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Volvo русумли юк ташувчи машина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб қўйган ва натижада қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Toyota русумли енгил автомбиль билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг, ҳар иккала транспорт воситаси йўл четига чиқиб кетган.
ЙТҲ сабаб Toyota машинасининг ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлишди. Вафот этган 2 аёл ва 5 нафар эркак Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланди.
Автоҳалокатга сабаб бўлган юк ташувчи машина ҳайдовчисига зарар етмаган ва у айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилинмоқда.