...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саратонни аниқлаш учун қон томчиси кифоя


19:44, 16.11.2015 Олам
 3 784

Ҳозирда дунё бўйича йилига 10 миллион одам саратонга чалиниб рўйҳатга олиняпти. 2035 йилга бориб бу кўрсаткич йилига 24 миллионни ташкил этиши мумкин.

   Халқаро олимлардан иборат гуруҳ инсон танасида саратон касаллигини тезкорлик билан аниқлаш усулини кашф этишди. Унга кўра, рибонуклеин кислота (РНК)си асосида олинган анализнинг 96 фоизини тромбоцитлар ташкил этади ва бунинг учун бир томчи қон зардоби кифоя қилади.

   Uznayvse.ru нашрининг хабар беришича, АҚШ, Швеция ва Нидерландиялик олимлар 283 нафар тажриба остидаги одамлардан қон олишган. Таҳлил натижалари эса 283 кишидан 228 тасида саратоннинг турли шакллари намоён бўлганини кўрсатган.

   Эслатиб ўтамиз, мутахассисларнинг маълумотларига кўра ҳар йили саратон касаллиги билан оғриган 10 миллион бемор рўйҳатга олинади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг тахминларига кўра, 2035 йилга бориб, йилига 24 миллион одам саратон касаллигига чалиниши мумкин.

   Айтиб ўтиш жоизки, онкологик касалликларни юқоридаги йўл билан аниқлаш усуллари анча самарали бўлиб, саратоннинг бошланғич босқичини ўрганиш имкони тезлашади ва даволаш ҳам ижобий натижа бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Саратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!