Умиджон ва Нигина Анорбоеванинг висол оқшоми пойтахтдаги “Фаровон” ресторанида бўлиб ўтди.
Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилган “Йиғлама қиз”, “Ўзбекча рақс” каби спектакллар, кинофильмлар ва клиплардаги бир қатор роллари билан томошабинлар эътиборини қозонган актрисанинг турмуш ўртоғи нефть ва газ соҳасида фаолият юритади. Маълумотларга қараганда, куёв Нигинадан 11 ёш катта. Актриса эса тўйдан кейинги ижодий фаолиятингизни давом эттирасизми, деган саволларга ҳа – деб жавоб берган. qalampir.uz сайти жамоаси номидан Умиджон ва Нигинага оилавий бахт ва саломатлик тилаймиз!