...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саратонга чалинган қиз шифохонада тўй маросимини ўтказди


15:08, 25.01.2018 Олам
 7 510

Тўй сўнггида қиз ўз органларини бошқа беморларга ўтказиб беришга розилиги тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Хитойда лейкемияга чалинган бемор қиз шифохонада ўзи учун тўй маросимини ўтказди. Бу ҳақда “Paper” нашри хабар берди.
 
21 ёшли Янг Чуньян бир ой аввал ҳушини йўқотгач, ўз касаллиги ҳақида хабар топди. Шифохонага бошқа шаҳардан синглисини кўргани келган акаси Янг Чуньяннинг келин кўйлагини кийиш истаги ҳақида билгач, унинг бу орзусини рўёбга чиқаришга киришди.
 
Саратонга чалинган қиз бутунлай умидсизликка тушиб турган ҳолатда унинг акаси кўнгиллиларга ёрдам сўраб мурожаат қилди ва биргаликда шифохонада тўй маросимини ташкил қилишди.
 
Шифохонанинг йўлагига пуштиранг гилам тўшалди, шамлар ёқилди, шарлар билан безатилди. Янг Чуньян эса келин кўйлагида қўлида гулдаста билан маросимга кириб келди. Кўнгиллилар маросимга тўй тортини ҳам олиб келишди.
 
Тўй маросимидан сўнг Янг Чуньян ўз органларини бошқа беморларга ўтказиб беришга розилиги тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Хитой Саратон Лейкемия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!