...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сантьягода ўт ўчирувчиларнинг кечиккани туфайли 200 дан ошиқ уй ёниб кетди


11:39, 15.12.2016 Олам
 1 784

Ёнғин туфайли маҳаллий аҳолидан ҳеч кимга зиён етмаган, бироқ...

Бугун, 15 декабрь куни Сантьягода кучли ёнғин бошланди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Уйларга ёндош ўрмондан чиққан ёнғин кучли шамол туфайли хонадонларга ўтиб кетди. Уйларнинг барчаси ёғочдан қурилгани сабаб, қисқа муддат ичида 200 дан ортиқ хонадон ёниб кул бўлди.
 
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин бўлаётган жойдан чиқаётган қора тутун устунини шаҳарнинг барча бурчакларидан кўриш мумкин эди.
 
Шуниси қувонарлики, ёнғин туфайли маҳаллий аҳоли вакилларидан ҳеч кимга зиён етмаган. Одамлар ёнғин бошланиши билан эвакуация қилинган. Бироқ фуқаролар уйларидан ҳеч нарсани олиб чиқишга улгурмаган.
 
Маълумотларга кўра, воқеа жойига чақирилган ўт ўчириш хизмати вакиллари жуда кеч етиб келган. Шу сабаб ҳам ёнаётган уйлардаги оловни ўчириш ва улардан бирортасини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Умида Якубова

Теглар:Сантьяго Ёнғин Ўт ўчириш хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!