...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған Суриядаги ҳолатни муҳокама қилди


11:34, 15.12.2016 Олам
 2 300

Россия ва Туркия президентлари суҳбати чоғида Суриядаги гуманитар вазиятни яхшилашда олиб бориладиган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

14 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат доирасида икки ҳамкасб Суриянинг Алеппо шаҳридаги ҳолатни муҳокама қилди. Бу хақда “Kremlin.ru” хабар бермоқда.  
 
Президентлари суҳбати чоғида Суриядаги гуманитар вазиятни яхшилашда олиб бориладиган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
 
Шунингдек, томонлар Россия-Туркия муносабатлари, жумладан, энегретика соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилди.
 
Путин Истанбулда 10 декабрь куни содир этилган теракт муносабати билан Эрдўғанга яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Теракт натижасида 44 киши қурбон бўлган, 155 нафар одам жароҳат олди.
 
Кремль берган хабарга кўра, Россия Яқин Шарқда террористик хавфни бартараф қилиш бўйича фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлаган.
 
“Lenta.ru” нашрининг хабар қилишича, икки давлат раҳбарлари Алеппода тинчлик шартномасини тузиш ва инсонпарварлик коридоридан ҳудуддаги тинч аҳолини хавфсиз ерга кўчириш лозимлиги таъкидлаган.
 
Россия ва Туркия раҳбарлари ўртасида Сурия масаласи бўйича тез-тез суҳбат олиб борилмоқда. Декабрь ойи бошида Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавров Туркияга расмий ташриф уюштирган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!